Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Расулуллоҳ с.а.в. мана шундай ҳал қилувчи лаҳзада инсонни лол қолдирадиган буюк бир мавқеда турдилар. Бу даҳшатли бир лаҳза ва оғир бир соат эди. Чунки мусулмонлар қўшинининг ҳаммаси - асҳоблари ҳам, янги мусулмон бўлганлар ҳам қочиб кетаётган, уларни чақирсалар чақириқларини эшитмаётган эди. Янги мусулмон бўлганлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг мағлубиятлари устидан кулиб ҳар хил гап-сўз қилаётган эди. Калда ибн Ҳанбал: «Бугун сеҳр бекор бўлди», деди. Шайба ибн Усмон ибн Абу Талҳа: «Бугун Муҳаммаддан ўчимни оламан, бугун Муҳаммадни ўлдираман», деди. Абу Суфён эса: «Булар энди денгизгача қочиб боришади», деди. Булар ва уларга ўхшаб шу каби гапларни айтганлар мусулмонлар қўшини ичидаги Маккада янги мусулмон бўлган ва Расулуллоҳ с.а.в. билан биргаликда мушрикларга уриш қилиш учун келганлар эди. Бу мағлубият уларнинг дилларида яшириниб ётган туйғуларини фош этди. Ниятлари очилиб қолган бундайлар муқобилида қочиб кетаётган саҳобалар ҳам бор эдики, шу сабабли ғалабага ҳеч бир умид қилмаса ҳам бўларди. Шу сабабдан Расулуллоҳ с.а.в. жуда мушкул аҳволда қолдилар. Бу энг оғир ва мушкул дақиқалар эди. Мана шундай оғир аҳволда Расулуллоҳ с.а.в. уруш майдонида қолишга қарор қилдилар ва жангга кирдилар. Оқ хачирлари билан душман тарафга қараб юрдилар. Амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб ва Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга эдилар. Абу Суфён ибн Ҳорис Расулуллоҳ с.а.в.нинг хачирларини тизгинидан ушлаб олдинга юргизмай турди. Амакилари Аббос эса ўзининг баланд овози билан қайтишга чақирди: «Эй ансорлар жамоаси, эй Самурада бўлганлар» (яъни Ҳудайбияда Ризвон байъатида қатнашганлар). Аббос чақириқни яна такрорлади. Унинг овози водийнинг ҳамма жойига етди ва мусулмонлар бу овозни эшитишди ва Расулуллоҳ с.а.в.ни ва жиҳодга чиққанларини эслашди. Дарҳол бу мағлубиятлари мушрикларнинг ва ширкнинг ғолиб бўлишига ҳамда диннинг ва мусулмонларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлишини ўйлашди. Бас, мусулмонлар ҳар томондан Аббоснинг чақириғига лаббай деб жавоб бердилар ва жанг майдонига қайтиб, нодир бир жасорат ва мислсиз шижоат билан жангга кириб кетдилар. Уларнинг сони борган сари ортиб борарди. Жанг қизиб кетди. Расулуллоҳ с.а.в. хотиржам бўлдилар. Бир ҳовуч тошни олиб душман томонга: «Юзлар хунук бўлсин», деб отдилар. Мусулмонлар жангга Оллоҳ йўлида ўлишга рози бўлиб киришди. Жанг кучайди. Шунда Ҳавозин ва Сақиф ўзларининг йўқ бўлиб кетишлари аниқлигини кўрди ва хотинларини, бола-чақаларини ва мол-дунёларини мусулмонларга ўлжа қилиб қолдириб, ҳеч нарсага қарамасдан қочди. Мусулмонлар уларнинг ортидан қувиб, кўпчилигини ўлдириб, кўпини асир олдилар. Уларни қувиб бориб, Водий Автосга етишди ва шу ерда уларнинг кўпини ўлдиришди.

 

81-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203